ТОШКЕНТ, 20 янв - Sputnik. Қрим аҳолиси 1991 йилда ҳам Украина таркибидан чиқиб СССР таркибида алоҳида автоном республика бўлишни ёқлаб овоз берган.
"Қрим вилоятида 1991 йилнинг 20 январида Қрим Автоном Совет Социалистик Республикасини қайта тиклаш масаласида референдум бўлиб ўтди. Референдумда 1441019 киши иштирок этди. Бу вилоят аҳолисининг 81,37%ини ташкил қилади. Қрим АССРни қайта тиклаш учун 1343855 киши, яъни сайловчиларнинг 93,26 % овоз берди", - дейилган ўша вақтда чоп этилган газеталарда.
Лекин 1991 йилда содир бўлган СССР тарқалиб кетишидан сўнг Украина Қрим АССРнинг ушбу талабини инкор қилган ҳолда, уни ўз таркибида қолдирган, 2014 йилга қадар.