ТОШКЕНТ, 20 янв — Sputnik. Қозоғистоннинг собиқ президенти Нурсултон Назарбоев мамлакат пойтахтидаги клиникалардан бирига ётқизилди, деб хабар берди медиаменежер Aлександр Aксютиц манбаларга таяниб.
“Унинг юраги комплекс текширувдан ўтказилмоқда. Тиббиёт ходимлари жарроҳлик аралашуви бўлиши мумкинлигини айтмоқда”, деб ёзади у ижтимоий тармоқда.
Сўнгги маълумотларга кўра, Нурсултон Назарбоев юрагидан операция қилинган. Назарбоевнинг матбуот котиби Айдос Укибайнинг айтишича, операция муваффақиятли ўтган, биринчи президентнинг ҳаётига ҳеч қандай таҳдид йўқ.
Маълумот учун, Aксютиц “Хабар 24” давлат телеканалига раҳбарлик қилган. У ҳокимиятдаги “Нур Отан” партияси матбуот хизматини бошқарган.