ТОШКЕНТ, 20 янв — Sputnik. Миллий илмий кардиожарроҳлик марказининг жарроҳлик бўлими директори Юрий Пя юрак муолажасини ўтказган Қозоғистоннинг собиқ президенти Нурсултон Назарбоевнинг аҳволи ҳақида маълумот берди, деб ёзади Sputnik Қозоғистон.
Юрий Пянинг таъкидлашича, бу операция эмас, балки даволаш-диагностика муолажаси эди. Шунингдек, у фавқулодда эмас, балки режалаштирилган бўлган.
“Муолажа ўтган йили режалаштирилган эди. Унинг бандлиги ва соғлиғи ҳолати туфайли, ўзига қулай бўлган вақтда амалга оширишга келишгандик. Бугун қарор қилдик. Нурсултон Aбишевичнинг аҳволи яхши. У яқин кунларда чиқади”, дейди Юрий Пя.
Унинг сўзларига кўра, муолажа тахминан 2,5 соат давом этган.
Аввалроқ собиқ президентнинг матбуот котиби Aйдос Укибай 82 ёшли Назарбоевнинг юраги муваффақиятли операция қилинганини айтганди. Укибайнинг сўзларига кўра, собиқ президент ҳаётига ҳеч қандай таҳдид йўқ.