Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

НAТО етказиб бераётган қурол Украина халқининг муаммоларини кўпайтиради – Песков

Бундай етказиб беришлар умуман олганда ҳеч нарсани ўзгартира олмаслигини бир неча бор айтган эдик - улар Украина, украин халқи учун муаммо қўшади, дейди Песков.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 20 янв — Sputnik. НAТОнинг Киевга оғир қуроллар етказиб бериши умуман олганда ҳеч нарсани ўзгартирмайди, фақат Украинага муаммо қўшади, дейди Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков.

“Оқибати минус белгиси билан бўлади. Биз бундай етказиб беришлар умуман олганда ҳеч нарсани ўзгартира олмаслигини бир неча бор айтган эдик - улар Украина, украин халқи учун муаммо қўшади”, дейди у.

Кремль вакилининг сўзларига кўра, экспертлар “бундай етказиб беришлар билан боғлиқ барча муаммоларни яхши билади”.
“Бу танкларнинг барчаси техник хизмат кўрсатилишга, таъмирлашга ва ҳоказоларга муҳтож, шунинг учун бу Украинага муаммо қўшади, лекин Россия томонининг ўз мақсадларига эришиши нуқтаи назаридан ҳеч нарсани ўзгартирмайди”, дея қўшимча қилди Песков.
Бугун Германиядаги Aмериканинг Рамштайн авиабазасида Украинага ҳарбий ёрдам кўрсатиш бўйича алоқа гуруҳининг йиғилиши бўлиб ўтмоқда. НAТО бош котиби Йенс Столтенберг аввалроқ иштирокчилардан Украина қуролли кучлари учун оғир қуроллар етказиб бериш бўйича қарор қабул қилинишини кутаётганини айтганди.
Россия ТИВ Ғарб қуроллари Россия қуролли кучлари учун “қонуний нишонга айланишини” бир неча бор таъкидлаган.