Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Гросси зудлик билан Запорожье АЭС атрофида хавфсизлик зонасини яратишга чақирди

Украина ҳарбийлари ЗАЭСнинг шаҳарга туташ ҳудудини мунтазам ўққа тутмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 20 янв — Sputnik. МAГAТЭ раҳбари Рафаэль Гроссининг фикрича, минтақадаги “вазият ёмонлашаётгани” фонида Запорожье атом электр станцияси атрофида зудлик билан хавфсизлик зонасини яратиш зарур.

“Запорожье атрофидаги вазият ёмонлашмоқда. Можаронинг ривожланиши билан ... (вазият) шарқий фронтда қизиб бормоқда. Шунинг учун мен ҳозир ҳар қачонгидан ҳам муҳимроқ ва шошилинч равишда ядро объектини ҳимоя қилиш учун баъзи оралиқ чораларни кўриш керак деб ҳисоблайман”, деди Гросси “Fox News” телеканалига берган интервьюсида.

Запорожье AЭС Днепрнинг чап қирғоғида, Энергодар шаҳри яқинида жойлашган. Бу блоклар сони ва ўрнатилган қуввати бўйича Европадаги энг йирик атом электр станцияси – станцияда ҳар бири 1 гигаватт қувватга эга олтита энергоблок мавжуд. Март ойидан бери у Россия ҳарбийлари ҳимоясида.
Украина ҳарбийлари Энергодар ва Запорожье атом электр станциясининг шаҳарга туташ ҳудудини мунтазам равишда ўққа тутишда давом этмоқда.