ТОШКЕНТ, 20 янв — Sputnik. Бухоролик мактаб ўқувчиси совуқ кунларда уча олмаган ёввойи қушга ёрдам берди. Бу ҳақда Бухоро вилояти Экология бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, Жондор туманида яшовчи фуқаро томонидан Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўлимига телефон орқали уйида ёввойи қушни парваришлашаётгани ва уни табиатга қўйиб юбориш бўйича мурожаат келиб тушди.
Маълум бўлишича, тумандаги 10-сонли умумий ўрта таълим мактабининг 4-синф ўқувчиси Луиза Неъматова ташқарида уча олмай турган қушни кўриб қолган ва уни ўзи яшаб турган уйга олиб келиб, парваришлаган.
Бухоролик мактаб ўқувчиси совуқ кунларда уча олмаган ёввойи қушга ёрдам берди
© Бухоро вилояти Экология бошқармаси
“Совуқ кунларда ёввойи қушга бефарқ бўлмаган Луиза Неъматовага, ота-онаси ҳамда ўқитувчиларига миннатдорчилик билдирамиз”, дейилади хабарда.
Бухоролик мактаб ўқувчиси совуқ кунларда уча олмаган ёввойи қушга ёрдам берди
© Бухоро вилояти Экология бошқармаси
Инспекторлар қушнинг катта қўнғир эканини аниқлашди. Унинг ҳолати яхши эканлиги эътиборга олиниб, Зарафшон дарёсига қўйиб юборилди.