Захарова Шольцнинг Россия ҳақидаги сўзларига кескин муносабат билдирди

Россия ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Шольцнинг "Россия мағлуб бўлиши керак" деган сўларини туғма беодоблик деб атади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 19 янв — Sputnik. Россия ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарова Германия канцлери Олаф Шольцнинг Россия ҳақидаги баёнотига кескин муносабат билдирди.
Aввалроқ Германия ҳукумати раҳбари Давосдаги Жаҳон иқтисодий форумида сўзлаган нутқида Москва Украинадаги жанговар ҳаракатлар тугаши учун муваффақиятсизликка чидаши кераклигини айтган эди. У, шунингдек, Берлин “керак бўлгунча” Киевни қўллаб-қувватлашда давом этишини таъкидлади.
Ўз навбатида Захарова Telegram каналида канцлернинг Россиянинг мағлубияти ҳақидаги сўзларини келтириб ўтди.

“Шольцнинг туғма беодоблиги”, - деб ёзади у.

Россиянинг Украинадаги махсус операцияси бошланганидан бери AҚШ, Германия ва уларнинг иттифоқчилари Украина қуролли кучларига миллиардлаб долларлик ҳарбий техника етказиб берди. Москва Ғарб можарони узайтиришга интилаётганини бир неча бор таъкидлаган.