Бу қизиқ

Юрак учун фойдали ичимлик аниқланди

Какао истеъмол қилиш қон томирлар фаолиятини яхшилайди ва стресслар оқибатида юракка етказиладиган зарарли омиллар таъсирини камайтиради.
Sputnik
Мунтазам равишда какао истеъмол қилиш юрак учун фойдали: ичимликнинг хусусиятлари стрессли ҳолатларда органни ҳимоя қилишга ёрдам беради.
Бирмингем университети олимлари бундай хулосага келишди. Тадқиқот Nutrients журналида эълон қилинди.
Мутахассислар дуккаклилар таркибидаги флавоноидлар - бензо-гамма-пирондан олинган табиий кислород таркибидаги гетероциклик бирикмалар гуруҳи - руҳий стресс пайтида қон томирларининг ишлашига ижобий таъсир кўрсатишини аниқладилар.
"Флавоноидларга бой какао истеъмол қилиш стрессдан кейин эндотелия функциясининг вақтинчалик бузилишини камайтириш ва стрессли эпизодлар пайтида қон оқимини яхшилашнинг самарали усули бўлиши мумкин", дейилган тадқиқотда.
Олимлар какаони кундалик рационга киритишни тавсия қилдилар, шунингдек флавоноидлар бошқа озиқ-овқат маҳсулотларида: яшил чой, малина, гилос, маймунжон (ежевика) ва узум таркибида ҳам бор.