Хитой Россия билан муносабатларнинг янги даражаси ҳақида эълон қилди

Пекиннинг Москва билан стратегик алоқаларни мустаҳкамлашга ва “инсоният тақдири умумий бўлган ҳамжамиятни яратишга” кўмаклашишга тайёрлиги қайд этилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 19 янв — Sputnik. Янги йилда Хитой Россия билан биргаликда янада адолатли халқаро тартибни шакллантиришга катта ҳисса қўшишга тайёр. Бу ҳақда Хитой ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Ван Вэньбинь маълум қилди.

“Икки давлат раҳбарларининг стратегик раҳбарлигида Хитой-Россия муносабатлари икки йирик қўшни давлат ўртасида тинч-тотув яшаш ва ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг янги йўлига ўтди ва бу икки мамлакат халқларига сезиларли фойда келтирди. Шунингдек, глобал бошқарув ислоҳотини илгари суришда муҳим ва конструктив роль ўйнади”, - деди дипломат.

У Пекиннинг Москва билан стратегик алоқаларни мустаҳкамлашга ва “инсоният тақдири умумий бўлган ҳамжамиятни яратишга” кўмаклашишга тайёрлигини қайд этди.
Aввалроқ Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров давлатлар ўртасидаги муносабатлар гарчи Ғарб “очиқ-ойдин уларга ихтилоф киритишга уринаётган” бўлса ҳам, тарихдаги энг яхши даврларни бошидан кечираётганини айтганди.