ТОШКЕНТ, 19 янв — Sputnik. Бугундан пойтахтнинг Бобур кўчасидаги Тошкент халқаро аэропортига олиб борувчи кўприк қисман ёпилди. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Айтилишича, мазкур ҳудудда йўл таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Кўприда таъмирлаш ишлари якунлангунга қадар ҳаракат чекланади.
Бобур кўчаси
© Тошкент шаҳар ҳокимлиги
Мазкур ҳудудга Содиқжон Толипов кўчаси бўйлаб келиш мумкин бўлади. Ҳайдовчилардан айланма йўллардан фойдаланиш сўралмоқда.