Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Россия махсус операцияни давом эттириш учун етарли кучга эга - Польша қўшинлари бош штаби

Польша қўшинлари бош штаби бошлиғи Раймунд Aнджейчак ҳарбий операция учун “Россияда ҳали ҳам пул борлигини” таъкидлади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 19 янв — Sputnik. Россия Украинадаги махсус операцияни давом эттириш учун етарли молиявий ва сафарбарлик захирасига эга, дейди Польша қўшинлари бош штаби бошлиғи Раймунд Aнджейчак.
РАР агентлигига берган интервьюсида у ҳарбий операция учун “Россияда ҳали ҳам пул борлигини” таъкидлади.

“Бир пайтлар Наполеон уруш олиб бориш учун фақат учта нарса зарурлигини айтганди: пул, пул ва пул. (Махсус операция бошланишидан олдин – таҳр.) русларнинг 600 миллиард долларлик захираси бор эди, 300 миллиард доллари халқаро молия марказлари томонидан музлатилган. Яъни йилига 100 миллиард доллардан ошмайдиган харажатлар билан икки йилга етадиган пул бор”, - деди Aнджейчак ва шу тариқа ҳарбий ҳаракатларнинг “асосий омили” сақланиб қолаётганини таъкидлади.

Унинг фикрича, Россияда катта сафарбарлик ресурси мавжуд. Бундан ташқари, у махсус операция даврида Россия ресурслари Украинаникига қараганда анча секинроқ камайиб бораётганини таъкидлади.
Россия 2022 йил 24 февраль куни Украинада ҳарбий операция бошлаган. Россия президенти Владимир Путин унинг мақсадини “саккиз йил давомида Киев режими томонидан безорилик ва геноцидга учраган одамларни ҳимоя қилиш” деб атаган.