ТОШКЕНТ, 19 янв — Sputnik. Қирғизистон савдони ривожлантириш учун янги йўналиш устида ишламоқда. Бу ҳақда Sputnik Қирғизистон хабар берди.
Қайд этилишича, лойиҳа устида Транспорт, Иқтисодиёт вазирликлари ва юк ташувчилар ишламоқда.
Йўналиш республикани Ўзбекистон, Туркманистон ва Каспий денгизи орқали Россия билан боғлайди.
Куни кеча Астраханда Қирғизистон, Россия, Туркманистон ва Ўзбекистон давлат идоралари ва бизнес вакиллари ўртасида тўрт томонлама музокаралар бўлиб ўтган.
Делегация аъзолари “Астрахан денгиз порти” АЖ, “Астрахан порти” ОАЖва “Армада” АЖ фаолияти билан танишишди.