ТОШКЕНТ, 19 янв - Sputnik. Ўтган 2022 йил давомида бўш турган ер участкаларини сотиш ва ижарага беришдан келиб тушган умумий даромад 989 млрд. сўмни ташкил қилган. Бу ҳақида АОКАда бўлиб ўтган анжуманда Давлат активларини бошқариш агентлиги вакили Миршод Убайдов маълум қилди.
Баёнотда айтилишига кўра, ўтган йилда жами 12 мингта лот "Ерелектрон" аукциони орқали сотилган бўлиб, шундан 3,4 мингтаси (75 гектар) мулк ҳуқуқида ва 8,8 мингтаси (921 гектар) ижара ҳуқуқида 989 млрд. сўмга сотилган.
Савдолар натижасижа 559,9 млрд.сўмдан ортиқ тушум тушган ва унинг 421,8 млд.сўми тегишли бюджетларга йўналтирилган.
Эслатиб ўтамиз, қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкалари мулк ҳуқуқини электрон онлайн-аукционда сотиб олиш қийматини 3 йил муддатгача бўлиб-бўлиб тўлаш мумкин.