Москвадан Гоага учаётган самолёт маст йўловчи сабабли Урганчга қўнишга мажбур бўлди

Москвадан Гоа йўналиши бўйича учаётган вақтида Урганч халқаро аэропортидаги муқобил аэродромга келиб қўнди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 19 янв — Sputnik. Кеча Россиянинг “Аэрофлот” авиакомпаниясининг Москвадан Гоага учаётган самолёт зўравонлик қилган йўловчи сабабли Урганчга қўнди. Бу ҳақда "Uzbekistan airports" хабар берди.
Айтилишича, бортдаги йўловчилардан бири маст ҳолатда зўравонлик қилган. Шу сабабли экипаж самолёт бортига милиция ҳодимларини сўраган.
Бортида 356 йўловчи бўлган Boeing 777-300 самолёти маҳаллий вақт билан 20:29 да фавқулодда қўнишни амалга оширди. Зўравон йўловчи рейсдан олинди.
Мазкур рейс маҳаллий вақт билан 22:41 да Гоага учиб кетди.