Энг кўп ажралиш ўтган йили қаерда кузатилди

2022 йилда 48 734 та никоҳдан ажралиш ҳолатлари қайд этилган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 19 янв — Sputnik. 2022 йилда Ўзбекистонда 48 734 та никоҳдан ажралиш ҳолатлари қайд этилган. Уларнинг энг кўпи Тошкент шаҳрида кузатилган. Бу ҳақда Статистика агентлиги маълум қилди.
Ҳар минг нафар аҳолига тўғри келадиган никоҳдан ажралишлар сони – 1,4 промиллени ташкил этган.
Ҳудудлар кесимида никоҳдан ажралиш ҳолатлари сони:
• Тошкент шаҳри – 5901 та;
• Фарғона вилояти – 5445 та;
• Тошкент вилояти – 5098 та;
• Андижон вилояти – 5019 та.
Шунингдек, Қорақалпоғистон республикасида 2067 та, Бухоро вилоятида 2561 та, Жиззах вилоятида 1728 та, Қашқадарё вилоятида 3472 та, Навоий вилоятида 1430 та, Наманган вилоятида 4394 та, Самарқанд вилоятида 4907 та, Сурхондарё вилоятида 2810 та, Сирдарё вилоятида 1764 та, Хоразм вилоятида 2138 та ажралиш ҳолатлари қайд этилган.
Эслатиб ўтамиз, 2021 йилда республика бўйича 39 227 та никоҳдан ажралиш ҳолатлари қайд этилган. 2021 йилда энг кўп никоҳдан ажралиш ҳолатлари Тошкент шаҳрида - 5,6 мингта, Фарғона вилоятида 4,3 мингта бўлган.