ТОШКЕНТ, 19 янв — Sputnik. Айрим ҳудудларда транспорт воситаларининг юқори ҳаракат тезлиги чекланди. Бу Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича республика махсус комиссиясининг 3-сонли баёни билан тасдиқланди.
У билан Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ҳамда вилоятларнинг айрим ҳудудларида транспорт воситаларининг юқори ҳаракат тезлиги соатига 60 километр этиб белгиланди.
Унга кўра, пойтахтнинг Кичик ҳалқа автомобиль йўли (КҲАЙ) ичида жойлашган барча кўчаларда юқори ҳаракат тезлиги 60 километрга тенг бўлади.
Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳри
Ўзбекистон шоҳкўчаси (4Р176 йўлининг 0-4,5 км. оралиғи);
Е.Алакўз кўчаси (4Р176 йўлининг 4,5-11,1 км. оралиғи);
Ҳўжа овул кичик айланма йўли кўчаси (4Р176 йўлининг 11,1-14 км. оралиғи);
А.Досназаров кўчаси (4Р176 “а” йўлининг 0-10-км. оралиғи);
Қорақалпоғистон кўчаси (4Р174 йўлининг 0-2,5 км. оралиғи);
И.Каримов кўчаси, М.Жуманазаров кўчаси (4Р191 йўлининг 16,3-14,3 км. оралиғи);
Хўжайли гузари кўчаси (4Р174 йўлининг 2,5-5 км. оралиғи);
Нукус кичик айланма йўли кўчаси (4Р191 йўлининг 1,6-10 км. оралиғи);
Тахиатош гузари кўчаси (А-380 йўлининг 765,2-773 км. оралиғи).
Тошкент вилояти
Олмалиқ шаҳри - Мустақиллик кўчаси, Тотувли кўчаси, Металлург кўчаси (Хитой девори), Мирзо Улуғбек кўчаси, Эҳтиром кўчаси, А.Темур кўчаси, Ипак йўли кўчаси;
Ангрен шаҳри - Мустақиллик ва Обод турмуш кўчалари;
Янгийўл шаҳри -М-34 “Тошкент-Душанбе” 25-30 км Самарқанд кўчаси;
Бекобод шаҳри - Ғ.Ғулом кўчаси, Меъмор кўчаси, Турон кўчаси, 4R20 “Қорасув қ.-Бўка ш.-Бекобод ш.” 101 км;
Чирчиқ шаҳри - Ғалабанинг 50 йиллиги кўчаси, А.Темур кўчаси, Заковат кўчаси, Ғ.Хўжаев кўчаси, А.Қодирий кўчаси, Тикланиш кўчаси;
Бўка тумани - 4R20 “Қорасув қ.-Бўка ш.-Бекобод ш.” 33-37 км оралиғи;
Нурафшон шаҳри - 4R22 “Тўйтепа ш.-Оққўрғон ш.-Янгийўл ш.” 0-5 км, 4R2 “Тошкент-Тўйтепа ш.” 28-35 км, 4R14 “Ғазалкент ш.-Чирчиқ ш.-Янгибозор қ.-Жумабозор қ.-Ўртасарой қ.-Тўйтепа ш.” 70-72 км, 4R19 “Тўйтепа ш.(4R2 автойўли 35 км)-Пискент ш.-А373 автойўли” автомобил йўлининг 0-5 км. оралиғи;
Бекобод тумани - 4R20 “Қорасув қ.-Бўка ш.-Бекобод ш.” 84-85 км, 4K 786 “Бекобод ш.-Ўзбекистон ф.х.-Маллабой қ.-Зафар ш.” 21-25 км. оралиғи;
Оҳангарон тумани - Нуробод қўрғони кўчаси;
Бўстонлиқ тумани - 4N742 автомобиль йўлининг Абдукаримов кўчаси;
Пискент тумани - 4R19 “Тўйтепа ш.(4R2 автомобиль йўли 35 км)-Пискент ш.-А373 автомобиль йўли”;
Ўртачирчиқ тумани - 4R2 “Тошкент ш.-Тўйтепа ш.-А373” автомобиль йўли 26-28 км.;
Юқоричирчиқ тумани - 4R15 “А373 автомобиль йўли (42 км) Қизилтоғ ш.-Паркент ш.-Янгибозор қ.” автомобиль йўлининг 68-69 км., 4R14 “Ғазалкент ш.-Чирчиқ ш.-Янгибозор қ.-Жумабозор қ.-Ўртасарой қишлоғи-Тўйтепа шаҳри” автомобиль йўлининг 22-60 км., 4R16 “Бектемир-Чирчиқ” автойўли-Бордонкўл қ.-Жумабозор қ.-Қизилтоғ ш.” автомобиль йўлининг 0-23 км, 4K719 “Янгибозор қ.-Қирғизовул қ.-Аччиқсой қ.-Паркент ш.” автомобиль йўлининг 0-6 км., 4K723 “Янгибозор шаҳарчаси-Арганчи қ. -Мамут қ.” автомобиль йўлининг 0-22 км.;
Чиноз тумани - М-34 “Тошкент-Душанбе” автомобиль йўлининг 63-64 км;
Паркент тумани - 4R15 “А373 автомобиль йўли (42 км) Қизилтоғ ш.-Паркент ш.-Янгибозор қ.” автомобиль йўлининг 52-57 км;
Тошкент тумани - 4R4 “Тошкент ш.-Келес ш.-Қозоқкентсой қ.-М39 автомобиль йўли (820 км)” 3-4 км., 4R3 “Тошкент ш.-Минерал сувлар сиҳатгоҳи-Абай қ. (Ўзбекистон Республикаси худуди)” автомобиль йўлининг 8-15 километрлари.
Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳри:
Ўзбекистон шоҳкўчаси, И.Каримов, Хондамир, Сайхун ва Бирлашган кўчалари.
Жиззах вилоятининг Жиззах шаҳри:
Мустақиллик, Ш.Рашидов, И.Каримов ва А.Навоий кўчалари.
Самарқанд вилояти
Самарқанд шаҳри - М37А “Самарқанд ҳалқа йўлининг” 40-43 км оралиғи, Афросиёб, Даҳбед ва Гагарин кўчалари;
Қаттақўрғон шаҳри - А.Темур, Самарқанд, У.Барноев кўчалари;
Ургут тумани - 4P47 “Булунғур-Ургут-М39” автомобиль йўлининг 57-64 км оралиғи, 4P50 “Тайлоқ-Ургут” автомобиль йўлининг 22-24 км оралиғи, 4K522 “Ургут-Почвон-Устахона” автомобиль йўлининг 0-2 км оралиғи;
Булунғур тумани - 4P47 “Булунғур-Ургут-М39” автомобиль йўлининг 0-5 км оралиғи;
Тойлоқ тумани - А-377 “Самарқанд-Айний” автомобиль йўлининг 2-9 км оралиғи.
Фарғона вилояти:
Фарғона шаҳри - И.Каримов ҳалқа йўли автомобиль йўлининг (1.8 км. қисми, Мустақиллик-Аэропорт кўчалари (ТАТУ) чорраҳасидан, А.Навоий-Аэропорт кўчлари чорраҳаси (777) орқали, Ойбек-И.Каримов кичик ҳалқа йўли чорраҳаси (Вика)гача), Ал-Фарғоний кўчаси (1 км. қисми, яъни Ал.Фарғоний-Шукрона кўчалари (ҚҚБанк) чорраҳасидан, ал-Фарғоний-Сайилгоҳ кўчалари чорраҳасигача), Б.Марғилоний кўчаси (1.5 км қисми, яъни Б.Марғилоний-Университет кўчалари (Алоқа банк) чорраҳасидан, Б.Марғилоний-А.Навоий кўчалари ("Азия" меҳмонхона) чорраҳасигача), С.Темур кўчаси (1.5 км қисми, яъни С.Темур-Мустақиллик кўчалари (Муҳайё) чорраҳасидан С.Темур-Ойбек кўчалари (Риштон чойхона) чорраҳасигача), Қувасой кўчаси (1.7 км қисми, яъни Қувасой-Истиқлол-Юксалиш кўчалари (5-мактаб) чорраҳасидан, Қувасой-Тўмарис кўчалари чорраҳасигача);
Марғилон шаҳри - Хиёбон кўчаси (1.9 км қисми яъни Хиёбон-Янги Марғилон кўчалари чорраҳасидан Хиёбон-Мустақиллик кўчалари (Станция) чорраҳасигача), Мустақиллик кўчаси (1.9 км қисми, яъни Мустақиллик-А.Яссавий кўчалари чорраҳасидан, Мустақиллик-А.Навоий кўчалари (Ўрам) чорраҳасигача), А.Яссавий кўчаси (3 км қисми яъни Мустақиллик-Ахмад Яссавий кўчалари чорраҳасидан, Аҳмад Яссавий-Усмон Носир кўчалари (LADA магазин) чорраҳасигача), Б.Марғилоний кўчаси (2 км қисми яъни Б.Марғилоний кўчаси Аквапарк чорраҳасидан, Туркистон-Б.Марғилоний кўчалари (Оқмасжид) чорраҳасигача), Туркистон кўчаси (2 км қисми яъни Туркистон-Ёвқасар кўчалари (8-мактаб) чорраҳасидан, Туркистон-Б.Марғилоний кўчалари (Оқмасжид) чорраҳасигача);
Қўқон шаҳри - Сарбоз кўчаси (1.6 км қисми, яъни Сарбоз-Гузар кўчалари (шаҳар Газ) чорраҳасидан, Сабоз-Пўстиндўз кўчалари (Алтайир кафе) чорраҳасигача), А.Темур кўчаси (1.1 км қисми, яъни Амир Темур -Шароф Рашидов кўчалари (шаҳар ДХХ) чорраҳасидан, Амир Темур-Гузар кўчалари (шаҳар ГАЗ) чорраҳасигача), Туркистон кўчаси (1.5 км қисми, яъни Шоҳрухобод -Туркистон кўчалари (ЧПК) чорраҳасидан, Гузар-Туркистон кўчалари (6-мактаб) чорраҳасигача), Турон кўчаси (1.6 км қисми, яъни Турон -Гузар кўчалари (Ғиштли масжид) чорраҳасидан, Турон-Исиқлол кўчалари (шаҳар ҳокимияти) чорраҳасигача)да транспорт воситаларининг юқори ҳаракат тезлиги соатига 60 километр этиб белгиланди.
Наманган вилояти
Наманган шаҳар ҳудуди.
Андижон вилояти
Андижон шаҳри - Ўзбекистон, Бобуршоҳ, Тошкент, Усмон Юсупов, А.Фитрат, Дукчи Эшон, Университет, Машраб, Муқимий, Фурқат, Ю.Отабеков, Найман, Чўлпоншоҳ ва Сой кўчалари;
Андижон тумани - Полосон маҳалласи (давлат аҳамиятидаги 4Р-130 “Андижон халқа йўли” автомобиль йўлининг 8-10-км оралиғи), Чем маҳалласи (давлат аҳамиятидаги 4Р-112 “Фарғона халқа йўли” автомобиль йўлининг 154-156 км оралиғи), Март маҳалласи (маҳаллий аҳамиятдаги 4Н-1084 автомобиль йўлининг 1-2 км оралиғи), Саноат маҳалласи (давлат аҳамиятидаги 4Р-116 “Наманган-Уйчи-Учқўрғон-Андижон шаҳар” автомобиль йўлининг 81-83 км оралиғи), Шўро маҳалласи (давлат аҳамиятидаги 4Р-116 “Наманган-Уйчи-Учқўрғон-Андижон шаҳар” 13-15 км оралиғи);
Асака тумани - Имом Бухорий кўчаси (давлат аҳамиятидаги 4Р-112 “Фарғона халқа” автомобиль йўлининг 161-165 км оралиғи), Умид кўчаси (давлат аҳамиятидаги 4Р-138 “Шаҳрихон ш.-Асака ш.-Марҳамат ш.-Қизилқия қ.” автомобиль йўлининг 20-24 км оралиғи);
Балиқчи туман маркази - (давлат аҳамиятидаги 4Р112 Фарғона халқа йўли “автомобиль йўлининг - 101-106 км” оралиғи), Чинобод шаҳарчаси (давлат аҳамиятидаги 4Р112 Фарғона халқа йўли “автомобиль йўлининг - 113-118 км оралиғи”);
Булоқбоши тумани - М.Исмоилий кўчаси (давлат аҳамиятидаги 4Р-251 “Тошкент-Ўш а/йўли-Булоқбоши қ.” автомобиль йўлининг 8-10 км оралиғи), туман худуди орқали ўтган 4Р 137 автомобиль йўли (давлат аҳамиятидаги 4Р-137 “Хўжаобод қ.-Булоқбоши қ.-Кулла қ.-Ўқчи қ.” автомобиль йўлининг 4-7 км оралиғи);
Бўстон тумани - худуддан ўтган ҳалқаро аҳамиятдаги А373 автомобиль йўлининг 393-396 км оралиғи, давлат аҳамиятидаги 4Р128 Бўз ш.-Ўрмонбек қ.-Балиқчи қ. автомобиль йўлининг 0-4 км оралиғи;
Хўжаобод тумани - худуд орқали ўтган А-373 автомобиль йўли (халқаро аҳамиятдаги А-373 “М39 автойўли-Гулистон-Бўка-Ангрен-Қўқон ва Андижон орқали-Ўш” автомобиль йўлининг 441-443 кмлари оралиғи) (Хайвонот боғи), туман ҳудуди орқали ўтган А-373 автомобиль йўли (А-373 “М39 автойўли-Гулистон-Бўка-Ангрен-Қўқон ва Андижон орқали-Ўш” автомобиль йўлининг 453-455 кмлари оралиғи) (Марказ);
Избоскан тумани - Тўрткўл маҳалласи (давлат аҳамиятидаги 4Р-116 “Наманган ш.-Уйчи ш.-Учқўрғон ш.-Хаққулобод ш.-Пойтуғ ш.-Андижон ш.” автомобиль йўлининг - 67-68 км оралиғи), Оқолтин маҳалласи (давлат аҳамиятидаги 4Р-116 “Наманган ш.-Уйчи ш.-Учқўрғон ш.-Хаққулобод ш.-Пойтуғ ш.-Андижон ш.” автомобиль йўлининг - 76-78 км оралиғи);
Жалақудуқ тумани - 4Р-249 автомобиль йўли (давлат аҳамиятидаги 4Р-249 “Қуруққайрағоч қ.-Жанубий Оламушук ш.-Охунбобоев ш.” автомобиль йўлининг 20-22 кмлари оралиғи), туман ҳудудидан ўтган 4К 72 автомобиль йўли (маҳаллий аҳамиятдаги 4К-72 “Кўтарма қ.-Охунбобоев ш.-Қўрғонтепа ш.-Чимён қ.-Панжиқўрғон қ.” автомобиль йўлининг 9-11 кмлари оралиғи), туман ҳудудидан ўтган 4Р 248 автомобиль йўли (давлат аҳамиятидаги 4Р-248 “Андижон ш.-Жанубий Оламушук ш.-Ойим қ.-М-41 автойўли” автомобиль йўлининг 22-23 км оралиғи);
Марҳамат тумани - давлат аҳамиятидаги 4Р-138 “Шахрихон ш.-Асака ш.-Мархамат ш.-Қизилқия қ.” автомобиль йўлининг 31-35 км оралиғи (туман маркази), туман ҳудудидан ўтган давлат аҳамиятидаги 4Р-140 автомобиль йўли “Марғилон ш.-Қува ш.-Марҳамат ш.-Аравон қ. автомобиль йўлининг 51-53 км оралиғи (туман маркази), туман ҳудудидан ўтган давлат аҳамиятидаги 4Р-137 автомобиль йўли Хўжаобод қ.-Булоқбоши қ.-Кулла қ.-Ўқчи қ. автомобиль йўлининг 24-25 км оралиғи (Ўқчи қишлоғи);
Олтинкўл тумани - давлат аҳамиятидаги 4Р-112 “Фарғона халқа йўли” автомобиль йўлининг 133-135 км оралиғи (туман маркази), туман ҳудудидан ўтган 4Р-112 “Фарғона халқа йўли” автомобиль йўлининг 122-123 км оралиғи (Қўштепа маркази);
Пахтаобод тумани - Тўпобжувоз маҳалласи (давлат аҳамиятидаги 4Р132 “Пайтуғ ш.-Қизил кўприк қ.-Пахтаобод ш.-Бозорқўрғон қ.” автомобиль йўлининг - 20-24 км оралиғи), Маданият маҳалласи (давлат аҳамиятидаги 4Р-133 “Пахтаобод ш.-Маданият қ.” автомобил йўлининг - 20-24 км оралиғи), Учқўрғон маҳаласи (4Р-133 Пахтаобод шаҳрига кириш автомобиль йўлининг - 5-20 км оралиғи);
Қўрғонтепа тумани - давлат аҳамиятидаги 4Р-136 “Кўтарма қ.- “Қорасув-Хонобод” автойўли-Тополино қ.” автомобиль йўлининг 19-21 кмлари оралиғи (туман маркази), туман ҳудудидан ўтган давлат аҳамиятидаги 4Р-135 “Андижон ш.-Тешиктош қ.-Ойим қ.-Қўрғонтепа қ.-Жалолқудуқ қ.-А-373 а/йўли” автомобиль йўлининг 48-51 кмлари оралиғи (туман маркази), туман ҳудудидан ўтган 4Р-136 “Кўтарма қ.-“Қорасув-Хонобод” автойўли-Тополино қ.” автомобиль йўлининг 33-35 км оралиғи (Қорасув ш. маркази);
Шаҳрихон тумани - Найнаво маҳалласи (давлат аҳамиятидаги 4Р-138 “Шаҳрихон ш.-Асака ш.-Марҳамат ш.-Қизилқия қ.” автомобиль йўлининг 4-12 км оралиғи), Назармаҳрам маҳалласи (4Р-139 “12 км оралиғи), Вахим маҳалласи (давлат аҳамиятидаги 4Р-112 “Шаҳрихон шаҳрига”автомобиль йўлининг - “9-10 км оралиғи);
Улуғнор тумани - Оқ олтин маҳалласи (давлат аҳамиятидаги 4Р-127 “Марғилон ш.-Сойбўйи қ.” автомобил йўлининг - “31-34 км оралиғи), Оқ олтин маҳалласи (давлат аҳамиятидаги 4Р-141 “Штаб қ.-Улуғнор қ.” автомобиль йўлининг - “12-16 км оралиғи);
Хонобод шаҳри - ички йул Мустақиллик маҳалласи Обод кўчаси 1 км. (Каштан савдо маркази олди), Анҳор маҳалласи И.Каримов кўчаси (3 км. оралиғи)да.
Қашқадарё вилояти
Қарши шаҳри - И.Каримов, Насаф, Мустақиллик кўчалари.
Сурхондарё вилояти
Термиз шаҳри - Шукрона, Тараққиёт, Тохаристон, Ёшлар, Фидокор, И.Каримов, Баркамол авлод, Истиқлол, Беруний, Меҳридарё, Шимолий Дарвоза, А.Темур, Ал-Ҳаким ат-Термизий, Навбаҳор, А.Навоий ва Ибн-Сино кўчалари.
Бухоро вилояти
Бухоро шаҳри - И.Каримов кўчаси, М.Иқбол кўчаси, Намозгоҳ кўчаси, Ибн-Сино кўчаси, Б.Нақшбанд кўчаси, Навоий шоҳкўчаси, Ғиждувон кўчаси;
Когон шаҳри - Бухоро шоҳ кўчаси, М.Таробий кўчаси;
Ғиждувон тумани - А.Ғиждувоний кўчаси, Ю.Ҳамадоний кўчаси;
Қоракўл тумани - М.Улуғбек кўчаси, Тошкент кўчаси;
Жондор тумани - М.Таробий кўчаси, Зарафшон кўчаси, Истиқлол кўчаси, С.Айний кўчаси;
Олот тумани - Олот шоҳкўчаси.
Навоий вилояти бўйича
Навоий шаҳридаги Ғалаба шоҳкўчаси.
Хоразм вилояти
Урганч шаҳри ҳудудида.