Тошкент ва Новосибирск ўртасида яна поезд қатнови йўлга қўйилмоқда

2 февралдан Тошкент- Новосибирск-Тошкент йўналишида халқаро поезд яна ҳаракатлана бошлайди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 18 янв — Sputnik. 2023 йил 2 февралдан 369/370-сонли Тошкент- Новосибирск-Тошкент йўналишида халқаро поезд ўз ҳаракатини қайта тиклайди. Бу ҳақда “Ўзтемирйўлйўловчи” матбуот хизмати хабар берди.
Поезд Тошкентдан соат 16:05 да жўнаб кетади, Новосибирскка соат 04:58 да етиб боради. Поезд қарийб 2 кун 13 соат йўл юради.
Плацкарт вагондаги чипта нархи 1,7 миллион, купедаги эса 2,6 миллион сўмдан бошланади.
Новосибирскдан поезд соат 10:42 да жўнаб кетади ва соат 05:32 да Тошкентга етиб келади.
Поездларнинг ҳаракат жадвали билан қуйида танишиш мумкин.
Эслатиб ўтамиз, ушбу йўналиш қатнови 2020 йилда пандемия сабабли вақтинча тўхтатилган эди.
Тошкент-Самара йўналишида қўшимча поездлар қатнови йўлга қўйилади