Тарихий сана: Ленинград қамалдан озод қилинганига 80 йил тўлди - видео

Шу кундан бошлаб деярли 900 кун қамалда бўлган шаҳарни озод қилиш бошланган эди. Шаҳар атрофини немислардан тўлиқ тозалаш учун яна бир йил вақт керак бўлган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 18 янв - Sputnik. Бугун Ленинград қамал чизиғи ёриб ўтилган кун.
Бундан 80 йил олдин 1943 йилнинг 18 январ куни Қизил армия қўшинлари "Учқун" операцияси давомида қамал чизиғининг 12-18 километрли бўлагида немислар ҳимоя чизиғини ёриб ўтишган эди.
Ҳужумдан олдин душман позицияси артиллерия ва миномётлардан ўққа тутилган, кейин танклар ва пиёда аскарлар ҳужуми бошланган эди. Қамалнинг ички ҳалқасида Ленинград фронти қўшинлари ташқи ҳалқада - Волховаха қўшинлари бир вақтда ҳужумга ва 18 январ тонгида 1-сонли ва 5-сонли посёлкалар ҳудудида учрашган.
Маълумот учун, Ленинград қамали деярли 900 кун (айрим манбаларда 872 кун) давом этган. Электр, сув ва иссиқлик манбалари таъминотидан узилган шаҳар шунча кун давомида нафақат душман билан, балки очлик ва қаҳратон қиш билан ҳам кураш олиб борган. Турли манбаларга кўра, қамалда 1,5 миллион киши қурбон бўлган, улардан фақат 500 минг нафари бомбардимонлар ва уруш таъсири туфайли қолган бир миллион киши - очликдан вафот этган.