Россиянинг ҳаракатлари Донбассдаги урушни тугатишга қаратилган - Путин

Донбассда 2014 йилдан бери тўлиқ миқёсдаги жанговар ҳаракатлар тўхтамаяпти, дейди Путин.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 18 янв — Sputnik. Россиянинг ҳаракатлари, жумладан, махсус операция Донбассдаги урушни тугатишга қаратилган, деди Россия президенти Владимир Путин Санкт-Петербургда Улуғ Ватан уруши фахрийлари ва қамални бошдан кечирган Ленинград аҳолиси билан учрашувда.

“Aслида, Донбассда 2014 йилдан бери тўлиқ миқёсдаги жанговар ҳаракатлар тўхтамаяпти - оғир техника, артиллерия, танклар ва самолётлар қўлланилмоқда. Буларнинг барчаси содир бўлди. Бугун биз қилаётган ҳамма нарса, жумладан, махсус ҳарбий операция ҳам урушни тўхтатишга уринишдир. Мана операциямизнинг маъноси нима. Ва бу ҳудудларда яшовчи одамларимизни ҳимоя қилиш”, - дейди Путин.

2022 йил 24 февралидан бери Россия Украинада махсус ҳарбий операция ўтказмоқда. Россия президенти Владимир Путин унинг мақсадини “саккиз йил давомида Киев режими томонидан таҳқирланган ва геноцидга учраган одамларни ҳимоя қилиш” деб атаган. Қуролли кучлар олдида Донбассни озод қилиш ва Россия хавфсизлигини кафолатлаш вазифаси турибди.