ТОШКЕНТ, 18 янв — Sputnik. Ўзбекистонлик фахрийлар Ленинграднинг фашистлар қамалидан тўлиқ озод этилганининг 79 йиллигига бағишланган расмий шаҳар тадбирларида иштирок этади. Бу ҳақда Санкт-Петербург шаҳри маъмурияти матбуот хизмати хабар берди.
26-29 январь кунлари Санкт-Петербургга Ўзбекистон, Aрманистон, Беларусь, Болгария, Германия, Исроил, Қирғизистон, Латвия, Литва, Эстониядан элликдан ортиқ Улуғ Ватан уруши фахрийлари етиб келади.
Бундан ташқари, сешанба куни губернатор Aлександр Бегловнинг таклифига биноан Беларусь Республикасидан қамалда қолган Ленинград аҳолиси Санкт-Петербургга етиб борган. Уларнинг ташрифи Ленинград қамали ёриб ўтилишининг 80 йиллигини нишонлашга мўлжалланган.
“Бизни умумий тарих бирлаштиради. Бу йил биз шаҳримиз учун жуда муҳим сана - қамл ёриб ўтилганининг 80 йиллигини нишонламоқдамиз. Бу кун, 1943 йил 18 январь барча Ленинград аҳолисига умид бахш этди, совет халқининг ғалабасини яқинлаштирди. Биз қамалнинг оғир кунларидан омон қолганларни меҳмон сифатида кўришдан доимо хурсандмиз”, - деди Беглов.
Фахрийлар Пискарёвское мемориал қабристонидаги “Она Ватан” монументи пойига гул қўйишади. Шунингдек, улар учун маданий дастур тайёрланган.