Латвия суди Марат Касемни ҳибсда қолдирди

Ҳимоянинг кейинги босқичи Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа судига шикоят қилишдир.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 18 янв — Sputnik. Латвия суди Ригада ҳибсга олинган Sputnik Литва бош муҳаррири Марат Касем адвокатларининг апелляция шикоятини рад этди.
Суд қамоққа олиш тарзидаги аввалги эҳтиёт чорасини ўз кучида қолдирди. Ҳимоянинг кейинги босқичи Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа судига шикоят қилишдир.
Марат Касем Латвия фуқароси, у бир неча йиллардан бери Москвада яшаб, Sputnik Литва ўз ичига олган “Россия сегодня” медиа гуруҳида ишлаган.
Журналист оилавий сабабларга кўра 30 декабрь куни Латвияга кетганди. 5 январь куни Ригада ҳибсга олинган.
У Россияга қарши Европа санкцияларини бузганликда гумон қилинмоқда. Журналист 5 йилгача қамоқ ёки 100 ойлик маош миқдорида жаримага тортилиши мумкин.
Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова Касемнинг ҳибсга олинишини сўз эркинлиги ва журналистлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги халқаро шартларнинг бузилиши деб атади. Унинг сўзларига кўра, Ғарб Марат Касемни ҳибсга олганлик учун жавобгарликдан қочиб қутулолмайди. Россия президенти ҳузуридаги Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил Татьяна Москалькова Касемнинг Ригада ҳибсга олинишини сўз эркинлигига ҳужум деб атаган ва БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссарига мурожаат қилган.
"Россия сегодня" медиа гуруҳи раҳбари Дмитрий Киселёв журналистнинг Латвияда қўлга олинишини бемаънилик ва қонунга зид деб атади ва медиагуруҳ унинг озод қилиниши учун қўлидан келган барча ишни қилиши ва халқаро жамиятдан эътибор қаратишни талаб қилишини маълум қилди.