Лавров: Ғарб Россияга қарши санкциялар ҳақидаги баёнотлар билан ниқобларини ечди

Россия ТИВ раҳбари Ғарбнинг санкция сиёсатига тўхталди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 18 янв — Sputnik. Ғарб Россияга қарши янги санкциялар ҳақидаги баёнотлар билан ниқобларини ечди, энди ҳеч ким ҳеч қандай тартибга риоя қилмаяпти, Россияга қарши санкциялар “Россия Федерациясининг амалдаги раҳбариятига қарши инқилоб”га қаратилган”, дейди Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров.
Лавров Европа комиссияси раҳбари Урсула фон дер Ляйеннинг Давосдаги форумда AҚШ ва Европа мамлакатлари санкциялари Россия иқтисодиётини ўн йиллик таназзулга олиб келишини айтганига эътибор қаратди.

“Шундай ибора бор дейишади: “ниқоблар ечилди”. Кўп йиллар давомида БМТ Хавфсизлик кенгаши халқаро ҳуқуқни бузган, мажбуриятларни бузган давлатга қарши санкцияларни муҳокама қилганда, ҳар сафар маълум санкцияларташаббускори бўлган ғарбликлар гап халқларни, аҳолини жазолайдиган санкциялар ҳақида эмас, балки режимларга қарши санкцияларҳақида деб қасам ичарди. Бу насиҳатлар ҳозир қаерда?”, - деди Лавров 2022 йилдаги Россия дипломатияси фаолияти якунларига бағишланган матбуот анжуманида.

Унинг сўзларига кўра, Россияга қарши санкциялар халқни Россиянинг амалдаги раҳбарларига қарши инқилоб қилдиришга қаратилгани очиқ эълон қилинмоқда. Таъкидланишича, бу ерда ҳеч ким ҳеч қандай одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилмаяпти ва унга риоя қилмоқчи ҳам эмас.
Украинада Россия махсус ҳарбий операцияси бошланганидан сўнг, Ғарб давлатлари Москвага нисбатан санкциялар босимини кучайтирди, аммо бу АҚШ ва Европанинг ўзида ёқилғи нархининг ошиши ва рекорд даражадаги инфляцияни келтириб чиқарди. Россия президенти Владимир Путин таъкидлаганидек, Россияни жиловлаш ва заифлаштириш сиёсати Ғарб учун узоқ муддатли стратегиядир, аммо санкциялар бутун жаҳон иқтисодиётига қаттиқ зарба берди. Унинг сўзларига кўра, АҚШ ва унинг иттифоқчиларининг асосий мақсади миллионлаб одамлар ҳаётини ёмонлаштиришдир.