Лавров: Ғарб Россияга қарши ишлатилаётган чораларни ҳар қандай номақбул давлатга қўллайди

Россия ташқи ишлар вазири Ғарб ўзига мақбул бўлмаган ҳар қандай давлатга санкция киритиши мумкинлигини билдираётганини маълум қилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 18 янв — Sputnik. Ғарб мамлакатлари Россияга қарши қўлланилаётган чораларни бошқа ҳар қандай номақбул давлатга қарши ҳам қўллашларини билдиришмоқда. Бу ҳақда Россия ТИВ раҳбари 2022 йилдаги Россия дипломатияси фаолияти якунларига бағишланган матбуот анжуманида маълум қилди.
Россия вазирининг таъкидлашича, Украинадаги можаро АҚШ дунёдаги ўз мавқеини қонуний йўллар билан мустаҳкамлашга эришишни бас қилишга интилиши ва ўз ҳукмронлигини таъминлашнинг ноқонуний усулларига ўтганини кўрсатган.
“Россия ва бошқа номақбул мамлакатларга қарши қўлланилаётган бу санкцияларнинг бари <…> бироқ маълумки, эртага, эртадан кейин улар ҳар қандай давлатга қарши қўлланиши мумкин”, - деди Лавров.