Бундан 77 йил олдин 1945 йилнинг 17 январь куни Совет Иттифоқи қўшинлари Польша пойтахти Варшавани немис-фашистлари босқинидан озод қилган эди.
Варшава 5 йил давомида Германия аскарлари қўли остида бўлган ва ушбу давр мобайнида шаҳардаги саноат объектларнинг 90%, архитектура ёдгорликларнинг 90% ва турар жойларнинг 72% йўқ қилинган.
Ушбу сана хотирасига Варшавада "Зирҳли оғалик" монументи ўрнатилган ва унда шундай сўзлар ёзилган эди:
"Польша халқининг озодлиги ва мустақиллиги учун ўз ҳаётларини қурбон қилган Совет армияси қаҳрамонларига - қуролдош дўстларимизга шон-шарафлар бўлсин"
Бугун эса Варшавада бошқача кайфиятлар ҳукм сурмоқда.