Сурхондарёдаги Сангардак шаршараси музлаб қолди

Қайд этилишича, мамлакатда кузатилаётган совуқ об-ҳаво шаршаранинг тўлиқ музлаб қолишига сабаб бўлган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 17 янв — Sputnik. Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманидаги Сангардак шаршараси музлаб қолди. Бу ҳақда Сариосиё тумани ҳокимлиги хабар берди.
Қайд этилишича, мамлакатда кузатилаётган совуқ об-ҳаво шаршаранинг тўлиқ музлаб қолишига сабаб бўлган.
Сангардак шаршараси
Ҳисор тоғ тизмалари этагидаги мазкур шаршара денгиз сатҳидан икки минг метр юқорида жойлашган. Баландлиги қарийб юз метрни ташкил этадиган шаршара ғорлар ичидаги карст дарёларидан вужудга келиб, қоя тошлар орасидан сизиб чиқади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонга кириб келган аномал об-ҳаво сабабли Амударё қисман музлаб қолгани хабар қилинган эди.