Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Шойгу “Восток” қўшин гуруҳлари штабини текширди

Шойгу қўшинларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашни ташкил этиш, қўрғонлар қуришга алоҳида эътибор қаратди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 17 янв — Sputnik. Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу махсус операция зонасида иш олиб бораётган “Восток” қўшин гуруҳлари штабини кўздан кечирди. Бу ҳақда вазирлик хабар берди.

“Шойгу гуруҳ қўмондони генерал-лейтенант Рустам Муродовнинг мавжуд вазият ва бошқа йўналишларда қўмондонлик қилаётган қўшин гуруҳларининг ҳаракатлари тўғрисидаги ҳисоботини тинглади”, - дея қўшимча қилган Россия Мудофаа вазирлиги.

Бундан ташқари, вазир асосий йўналишлар бўйича жанговар топшириқларни бажариш бўйича бирлашма ва қўшилмалар командирларини тинглади.
Шу билан бирга, Шойгу қўшинларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашни ташкил этиш, қўрғонлар қуриш, аскарларни далага хавфсиз жойлаштириш учун шароит яратиш ва бошқаларга алоҳида эътибор қаратган.
Шунингдек, у хизмат кўрсатган ҳарбий хизматчиларга давлат мукофотларини топшириб, қаҳрамонликлари учун миннатдорлик билдирган.
Шойгунинг таъкидлашича, жангчилар муносиб хизмат қилмоқда, Ватанни ҳимоя қилмоқда, Донбасс аҳолисига ёрдам бермоқда ва “Ғалаба куни”ни яқинлаштириш учун ҳамма нарса қилмоқда.
24 февралдан бери Россия Украинада махсус ҳарбий операция ўтказмоқда. Россия президенти Владимир Путин унинг мақсадини “саккиз йил давомида Киев режими томонидан таҳқирланган ва геноцидга учраган одамларни ҳимоя қилиш” деб атаган. Қуролли кучлар олдида Донбассни озод қилиш ва Россия хавфсизлигини кафолатлаш вазифаси турибди.