Самарқандда триатлон бўйича халқаро мусобақа ўтказилади

Самарқанд куз ойида триатлон бўйича "Challenge Samarkand" халқаро мусобақасига мезбонлик қилади. Унда Россия, Беларусь, Болгария, Европа, Осиё ва Америка мамлакатларидан 1700 дан ортиқ спортчилар иштирок этади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 17 янв — Sputnik. Самарқандда триатлон бўйича халқаро мусобақа ўтказилади. Бу ҳақда Миллий матбуот марказида ўтказилган халқаро доирадаги матбуот анжуманида маълум қилинди, дея хабар берди Sputnik мухбири.
Ўзбекистон Триатлон федерацияси 15–17 сентябрь кунлари спортчилар ва ҳаваскорлар ўртасида триатлон бўйича "Challenge Samarkand" (сузиш – велоспорт – югуриш) халқаро мусобақасини ўтказади.
Ушбу мусобақада Россия, Беларусь, Болгария, Европа, Осиё ва Америка мамлакатларидан 1700 дан ортиқ спортчилар иштирок этади.
Мусобақалар Silk Road Samarkand туристик марказида ташкил этилиб, “Challenge Family” халқаро бренди остида бўлиб ўтади.
Спортчилар Амир Темур хотира майдони, Регистон ансамбли, Бибихоним архитектура ёдгорлигини зиёрат қилишади ҳамда Самарқанд шаҳри бўйлаб саёҳатлар ташкил этилади.
Маълумот учун, Challange Samarkand - Challenge Family бренди остидаги биринчи ва ягона халқаро мусобақа бўлиб, унда профессионал триатлетчилар, ҳаваскорлар, аёллар, болалар ҳам иштирок этиши мумкин.