Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Қодиров Украинадаги ҳарбий операцияни “жаҳон уруши” дейиш нотўғри эканини айтди

Агар кимдир “бутун дунё ҳамжамияти” Россияга қарши деб ва фақат НАТОни “жаҳон ҳамжамияти” деб ҳисобласа, буни жаҳон уруши деб ҳисоблайверсин, деди Қодиров.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 17 янв — Sputnik. Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров экспертларнинг Украинадаги махсус ҳарбий операцияни жаҳон уруши деб атаганига қўшилмаслигини маълум қилди.

“Мен Россиянинг Украинадаги махсус ҳарбий операциясига жаҳон можароси мақомини юкламоқчи бўлган турли экспертларнинг суҳбатларини ноўрин деб атадим. Бутун дунё НAТО ва унинг бир қисми бўлган бир гуруҳ давлатлар бўйича келишиб олгани йўқ. Кўпчилик йирик давлатлар, жумладан, Хитой, Ҳиндистон, Покистон ва миллиардлаб аҳолиси бўлган бошқа ўнлаб давлатлар бетарафликни сақлаб қолмоқда”, - деб ёзди Қодиров ўзининг Telegram каналида.

Унинг таъкидлашича, дунё ҳали учинчи жаҳон урушидан узоқда.

“Агар кимдир “бутун дунё ҳамжамияти” Россияга қарши деб ва фақат НАТОни “жаҳон ҳамжамияти” деб ҳисобласа, буни жаҳон уруши деб ҳисоблайверсин”, - деди у.

24 февралдан бери Россия Украинада махсус ҳарбий операция ўтказмоқда. Россия президенти Владимир Путин унинг мақсадини “саккиз йил давомида Киев режими томонидан таҳқирланган ва геноцидга учраган одамларни ҳимоя қилиш” деб атаган. Қуролли кучлар олдида Донбассни озод қилиш ва Россия хавфсизлигини кафолатлаш вазифаси турибди.