ТОШКЕНТ, 16 янв — Sputnik. Россиянинг “Utair” авиакомпанияси 16 январдан Самара-Самарқанд йўналишида мунтазам парвозларни йўлга қўйди. Бу ҳақда авиакомпания матбуот хизмати хабар берди.
Рейс ҳар душанба куни амалга оширилади. Самолёт Самарадан маҳаллий вақт билан соат 13:20 да жўнайди.
“Uzbekistan Airports” маълумотларига кўра, “Utair” 22 январдан Фарғона-Сургут йўналишида рейсни йўлга қўяди. Парвоз ҳафтада бир марта — якшанба кунлари амалга оширилиши режалаштирилган.
“Utair” авиакомпанияси Ўзбекистонга 2011 йилдан бери йўловчи рейсларини амалга ошириб келмоқда. Авиакомпания Самарқанд ва Фарғонадан ташқари Тошкент ва Бухоро халқаро аэропортларига ҳам мунтазам парвозларни амалга оширади.