Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Улар ҳам ёнади: Песков Украинага етказиб берадиган танклар ҳақида

Бу танклар ҳам худди қолганлари каби ёнмоқда ва ёнишда давом этади, дейди Россия президенти матбуот котиби.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 16 янв — Sputnik. Буюк Британия томонидан етказиб берилиши режалаштирилаётган "Challenger 2" танклари ҳам бошқалари каби ёниб кетади, махсус операция мақсадларига эришилади, дейди Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков.

“Махсус ҳарбий операция давом этади. Бу танклар ҳам худди қолганлари каби ёнмоқда ва ёнишда давом этади. Махсус ҳарбий операциянинг мақсадларига эришилади ва улар амалга оширилади”, - деди Песков.

Aввалроқ Буюк Британия бош вазири Риши Сунакнинг идораси Буюк Британия яқин ҳафталарда Украинага 14 та "Challenger 2" танкини топширишини, яқин кунларда украиналик ҳарбийларни улардан фойдаланишга ўргатиш бошланишини маълум қилганди.