ТОШКЕНТ, 16 янв — Sputnik. 766/765-сон “Афросиёб” тезюрар поездининг Тошкент-Бухоро-Тошкент йўналишида қатновчи яна бешта рейси бекор қилинди. Бу ҳақда “Ўзтемир йўлйўловчи” матбуот хизмати хабар қилди.
Таъкидланишича, аномал совуқ об-ҳаво туфайли бу йўналишда 16, 17, 18, 19, 20 январь кунлари амалга оширилиши лозим бўлган бекор қилинади. Бу қарор йўловчи поездлар ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш ва уларни ўз манзилларига етказишда ноқулайликлар келиб чиқишининг олдини олиш мақсадида қабул қилинган.
“Ўзтемир йўлйўловчи”нинг қўшимча қилишича, 5 та рейс бекор қилиниши сабабли шу кунларда Тошкент-Бухоро-Тошкент йўналишида ҳаракатланувчи 12/11-сон “Шарқ” тезюрар поездига ҳар бир рейс учун қўшимча 4 тадан вагон уланади.
Йўловчилар харид қилинган чипталарни темир йўл чиптахоналарида, электрон тарзда харид қилинган чипталарни эса chipta.railway.uz сайтида қайтариши мумкин. Чипта пули 100 фоиз қийматда қайтарилади.
Аввалроқ "Афросиёб" поездининг Тошкент-Бухоро-Тошкент йўналишида 13, 14, 15 январь кунлари амалга оширилиши лозим бўлган 3 та рейс бекор қилингани хабар қилинган эди.