Исматулла Иргашев Россия элчиси билан учрашди

Ўзбекистон ва Россия вакиллари минтақавий хавфсизлик ҳамда Афғонистондаги воқеалар ривожини муҳокама қилишди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 16 янв - Sputnik. Ўзбекистон президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси Олег Мальгинов билан учрашди.
Суҳбат чоғида минтақавий хавфсизлик масалалари, жумладан, Афғонистондаги воқеалар ривожи, шунингдек, ушбу мамлакатдаги вазиятни ҳал қилиш бўйича биргаликдаги саъй-ҳаракатлар муҳокама қилинди.
Афғонистон масаласига бағишланган турли ташаббус ва платформалар доирасида бўлажак халқаро тадбирлар юзасидан ҳам фикр алмашилди.