Давос форуми Россияни йўқ қилишни режалаштирмоқда

Россиянинг салкам бир йил давом этаётган махсус операцияси пайтида европаликлар (айнан улар, америкаликлар эмас) мисли кўрилмаган инфляция шароитида, электр узилишидан қўрқиб, даҳшатли қашшоқликда яшаб, ўз сиёсатчиларининг ҳатти-ҳаракатлари учун жавоб беришмоқда.
Sputnik
Глобалистик дунё элиталарнинг ҳақиқий етакчилари ўз томошалари намойиш этиладиган Давос форумининг бошланиши арафасида Россияга қарши янги, ўнинчи санкциялар тўплами ҳақида хабарлар пайдо бўлди. Ва бу хабарлар расмий, Евроиттифоқ ва унинг ижрочи органи - Еврокомиссия раҳбариятига таяниб маълум қилинган ва иқтибосларга асосланди келтирилган хабарлар.
Хусусан, бундай кетма-кетлик (ҳозирги таъбир билан айтганда, “тайминг”) тасодифий эмас. Санкциялар ҳозирги кунда Европа мамлакатларида барча жабҳаларида оғриқли нуқтага айланган ва унинг аҳолисига ўз таъсирини кўрсатаётган тўғридан-тўғри иқтисодий босимлар чекловчи чоралар қўллайдиганлар томонидан деярли тугаб бўлган экан, энди санкцияларни қўлбола ясашда оддий одамлардан эмас, балки корпорациялардан фойдаланишмоқда. Ва энг муқаддас бўлган уларнинг бухгалтерия китобларини кўрсатишни талаб қишилишмоқда. Чунки пандемиялар ва инқирозларга қарамай гуллаб-яшнамоқда, дебетлар эса кредитлардан ошиб бормоқда.
Россиянинг салкам бир йил давом этаётган махсус операцияси пайтида европаликлар (айнан улар, америкаликлар эмас) мисли кўрилмаган инфляция шароитида, электр узилишидан қўрқиб, даҳшатли қашшоқликда яшаб, ўз сиёсатчиларининг ҳатти-ҳаракатлари учун жавоб беришмоқда.
Лекин биржалар, авваломбор Америка биржалари турли хил DOW (АҚШ ишбилармон фаоллик индекси), S&P ва бошқа NYSE лар катта чидамлик кўрсатишди. Котировкаларнинг ўсиши икки хонали рақамларда қайд этилди. Ва нафақат икки хонали рақамларда, балки 18 дан 30 фоизгача ўзгариб турди. Улар “тажовузкор” ва “дунёни уруш ёқасига олиб келган” Россияга қарши оммавий таҳдидларни ўзида акс эттирган.
Европа ҳудудида глобалистлар томонидан қўзғатилган геосиёсий инқироз умумевропа аҳолисини қашшоқлик ёқасига олиб келди, бошқа томондан, бухгалтерия ҳисоботлари ва акциядорларга тўланадиган дивидендлар кўрсаткичларига безак бўлди.
Лондон биржаси сармоядорлари ҳам ўзларини тетик ҳис қилишмоқда. Банклар, суғурта корпорациялари (чемпион - потенциал рақобатчиларга босим ўтказган ва Россия мулки, давлат ва хусусий мулкни суғурталаш ва қайта суғурталашни тўхтатган ўша Lloyds) ва инвестиция фондларининг аҳволи ҳам чакки эмас. Қолаверса, акциядорлар учун катта бонуслар ва дивидендлар бўлиши кутилмоқда.
Қолган кичкина одамлар эса овқат олайми ёки электр учун тўлайми деб танлаб, сўнгги фунт стерлингларини санаб юраверсинлар.
Давосда геосиёсий инқирозни синчковлик билан тайёрлаган ва қўзғатганлар, бундан фойда кўрадиганлар йиғилишган. Давосга айнан барча прогнозларни диққат билан ўрганиб, эртами ёки кеч ўзлари учун ёқимсиз ҳолатга тушишга мажбур бўлганлар йиғилишган.
Очиқчасига айтганда, уларнинг Россияни ярим мустамлакага айлантириб бир ёқлик қилишга уринишлари муваффақиятсизликка учради.
Аввалига улар бу ўзгаришни, ўзлари айтганидек, содда тарзда, юмшоқ шаклда, йирик рус бизнеси атрофида думалоқ рақсларни олиб боришга ҳаракат қилишди, унга кўз сузиб илтифотларни ҳам канда қилмасдилар. Ажабланарлиси шундаки, агар россиялик миллиардерлар (алдашга уринганлар) рўйхатига назар ташласангиз ва уни ҳозирда санкциялар рўйхатида бўлганлар билан солиштирсангиз - ҳатто активлари ва бошқа мол-мулкини музлатиш билан ҳам - рўйхатлар деярли бир хил эканлиги маълум бўлади.
Кейин, кўп нарса нотўғри бўлганида, бир нечта руслар чиройли сўзларга учиб бизнес устидан назоратдан воз кечмоқчи бўлганлари учун фавқулодда жазо чорасига - экспроприацияга дучор бўлишди.
Буни Давосда географик жиҳатдан ҳал қилишганмиди? Албатта, йўқ. Аммо, буни сиёсий Давосда ҳал қилганлари шубҳасиз ҳа, албатта.
Давос - ҳурматли хонимлар ва жанобларнинг камин олдидаги суҳбати эмас, чунки қиммат ва жуда қиммат пиарчилар доимо ушбу форумни жамоатчилик тасаввурига шундай кўрсатишга ҳаракат қилишади.
Давос - глобалистлар экспанциясини ривожлантириш режалари ишлаб чиқадиган штаб-квартира. Ҳар қандай стратегияда бўлгани каби, бу ерда ҳам арзимас ва майда нарсалар йўқ. Юзлаб миллиардлаб инвестицияларни тақсимлаш жамиятнинг қўллаб-қувватлашига муҳтож. Грета Тюнбергни яратгандан сўнг (бу амазонкани - иқлим ўзгаришига қарши курашчини бошқа кимдир эслайдими) - унга, албатта, нутқ учун майдон яратиб берди.
Ва экологик тоза технологияларга ўтиш бозори бўлинганида, банклар билан яшил облигациялар чиқариш масаласи деярли ҳал қилинганда Тюнберг керакмас бўлиб қолди. Унинг ўрнида бугун Давосда ушбу ўзгаришларда катта пуллар оладиганлар ва купон йиртадиганлар бўлишади.
Пандемия пайтида форум бир бекор қилинди, бир онлайн тарзда ўтказилди. Американинг иккита корпорацияси томонидан бот-бот реклама қилинган РНК вакцинаси (ҳозир Pfizer ва Moderna ножўя таъсирларга тўла шубҳали тиббий препаратни ким биринчи ўйлаб топгани бўйича судда курашишмоқда) мутахассислар айтганидек, ковидни йўқ қилиб ташлай олмади, бироқ пулларни оширишга хизмат қилди. Фақат Европа Иттифоқи ўнлаб миллиард еврога профилактик дори дозасини сотиб олди.
Бу йилги форум, агар расмий дастур ҳамда коллоквиум ва муҳокамалардаги маърузачилар рўйхатига қаралса, глобалист элитага мадҳия ўқилгандек.
Халқаро валюта жамғармасининг директорлари, Евромарказий банк президентлари, энг йирик корпорациялар раҳбарлари – бир сўз билан айтганда, ўзини дунёнинг ҳукмдори ва эгаси деб тасаввур қиладиганлар.
Албатта, улар экологияга тупуриб қўйишган: барчаси шахсий самолётларда саёҳат қилади ва узоқроқ (таққослаганда) шатоларга вертолётларда олиб ўтиладилар. Иқтисодий режим? Бу даврадаги қандайдир ғалати сўз - бу дунё қудратлиларининг тинчлиги ва уйқусини қўриқлаётган ҳарбий контингент камида беш минг кишини ташкил этади.
Бу таққослаш учун айтганда, Давос умумий аҳолисининг қарийб ярми.
У ерда Альп қояларига қараб, энг тоза тоғ ҳавосидан нафас олиб йиғилганлар қандай қилиб ўзларини янада бойроқ, қолганларни эса янада қамбағалроқ қилиш масаласини ҳал қиладилар.
Россия ҳақида нима дейилиши аниқ. Агар Европа шунчалар қашшоқликка мўлжалланган бўлса, бизлар - албатта, “ўнинчи пакет” ёрдамида - яна парчаланишимиз, хароб бўлишимиз, ва бошқалар башорат қилиниши керак.
Режанинг биринчи қисми, агар иқтисодий кўрсаткичларга эътибор қаратадиган бўлсак, эҳтимол амалга оширилиши мумкин. Иккинчисига келсак, илмий бўлмаган фантастикаларни Давосда шароб очаётганларга қолдирамиз. Биз бошқа цивилизация йўлидан бордик ва биз танлаганимиз тўғри ва адолатли эканлигига ишонамиз.
Россияни қандай қилиб йўқ қилиш орзуси орзусига келсак, унга айб йўқ. Фақат зарари бу орзуларни ўйлаганларга, уни амалга оширмоқчи бўлганларга тегиши мумкин.
Йўқ қилиш истаги шунчаки чилпарчин қилинади. Тез, самарали ва техник равишда. Абадий бўлмаса ҳам, буни узоқ вақтлар ният қила олишмасин.