“Мимино” юлдузи Вахтанг Кикабидзе вафот этди

Вахтанг Кикабидзе 84 ёшида вафот этди. Уни томошабинлар "Мимино" фильмидаги Валико Мизандари роли орқали яхши танишади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 15 янв — Sputnik. Таниқли грузин актёри Вахтанг Кикабидзе 84 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Sputnik Грузия маҳаллий телевидениега таянган ҳолда хабар бермоқда.
Кикабидзе 1938 йил июлида Тбилисида туғилган. 1978 йили СССР давлат мукофотига сазовор бўлган. 1980 йилда Кикабидзега Грузия халқ артисти унвони берилган. 2020 йилдан буён Грузия парламенти депутати эди.
У ўз фаолияти давомида совет ва грузин киносида ўнлаб ролларни ижро этган. Кикабидзе Георгий Данелиянинг "Мимино" фильмидаги Валико Мизандари роли билан томошабинлар таниш.
Кинорежиссер Георгий Данелия с исполнителями главных ролей в фильме "Мимино" Вахтангом Кикабидзе и Фрунзиком Мкртчяном, 1977 год