Урганч ва Боку ўртасида авиақатнов йўлга қўйилади

Боку-Урганч йўналишидаги илк парвоз 28 январь кунига белгиланган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 15 янв — Sputnik. Озарбайжоннинг AZAL (“Azerbaijan Airlines”) авиакомпанияси Боку ва Урганч ўртасида авиақатновни йўлга қўяди. Бу ҳақда авиакомпания матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, дастлабки рейс 28 январь кунига белгиланган. Парвозлар ҳафтада бир марта - шанба кунлари амалга оширилади.
Урганч Ўзбекистоннинг AZAL йўналишлар тармоғидаги тўртинчи шаҳрига айланади. Ҳозирги вақтда авиакомпания Бокудан Тошкентга (душанба, чоршанба, шанба ва якшанба), Самарқанд (сешанба ва жума кунлари) ва Фарғонага (пайшанба кунлари) ҳам қатновларни амалга оширмоқда.
Урганч-Боку ва Боку-Урганч йўналишидаги рейслар чипталари сотувга чиқарилган. Чипта нархи 180 доллардан бошланади.