Сибирда машинист мактаб ўқувчисини қутқариш учун поездни тўхтатди

Дмитрий Перепёлкин поездни ҳайдаб кетаётиб, рельслар бўйлаб қоронғуда кетаётган қизни кўриб қолган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 15 янв — Sputnik. “Россия темир йўллари” машинисти Сибирда изғиринда адашиб бошқа жойга кетиб қолган мактаб ўқувчисига уйига қайтишига ёрдам берди, деб хабар бермоқда РИА Новости.
Дмитрий Перепёлкин Изинский - Новосибирск-Главний йўналиши бўйлаб поездни ҳайдаб кетаётиб, рельслар бўйлаб қоронғуда кетаётган қизни кўриб қолган.
Мактаб ўқувчиси поездинини адаштириб, уйидан бошқа томонга кетиб қолган. У телефонининг қуввати тугашидан олдин онасига бошқа бекатда тушганини айтишга улгурган.
“Бекатдан узоқлашдик. Тезликни яхшигина оширгандик, кейин иккинчи йўл бўйлаб қизалоқ кетаётганини кўриб қолдик. Кеч бўлган, қоронғу, совуқ, яқин орада аҳоли пункти йўқ, яқин бекатгача бўлган масофа 10 километр, бу ерда поездлар тез-тез қатнаб туради”, - деган Перепёлкин.
Ҳайдовчи фавқулодда тўхтаб, болани вагонга чиқарган. У ерда қизни иситиб, чой бериб, кейин полиция орқали ота-онасига топширишган.