ТОШКЕНТ, 15 янв — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин махсус ҳарбий операция ўтказишнинг суръатини ижобий баҳолади.
Россия раҳбари “Россия-1” телеканалига берган интервьюсида россиялик жангчилар ҳали яна бир неча бор ўз ишлари натижалари билан қувонтиришига умид билдирди.
“Суръат ижобий. Ҳаммаси Мудофаа вазирлиги ва Бош штабнинг режаси доирасида ривожланмоқда. Умид қиламанки, жангчиларимиз ўзларининг жанговар фаолияти натижалари билан бизни яна бир неча бор шод этишади”, - деди Путин.
Эслатиб ўтамиз, 12 январь куни Россия қўшинларининг Артёмовск — Северск мудофаа чизиғи марказидаги Соледарни озод қилиш операцияси якунланди. Соледар устидан тўлиқ назоратни ўрнатиш жануби-ғарбда жойлашган Артёмовск шаҳрида Украина қўшинларининг таъминот йўлларини узиб қўйиш, кейин эса УҚК бўлинмаларини қуршовга олиш имконини беради.
24 февралдан бери Россия Украинада махсус ҳарбий операция ўтказмоқда. Россия президенти Владимир Путин унинг мақсадини “саккиз йил давомида Киев режими томонидан таҳқирланган ва геноцидга учраган одамларни ҳимоя қилиш” деб атаган. Қуролли кучлар олдида Донбассни озод қилиш ва Россия хавфсизлигини кафолатлаш вазифаси турибди.