ЖАРда енгил самолёт қулаб тушди - қурбонлар бор

Самолёт мамлакатдаги энг йирик кўргазма мажмуаси жойлашган Насрек ҳудудида қулаб тушган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 15 янв — Sputnik. Жанубий Африка Республикасининг (ЖАР) Йоханнесбургшаҳри яқинида енгил самолёт қулаб тушиши оқибатида уч киши қурбон бўлди. Бу ҳақда маҳаллий SABC радиоси хабар берди.
Радио маълумотларига кўра, авиаҳалокатга учраганларнинг бирортаси омон қолмаган. Самолёт мамлакатдаги энг йирик кўргазма мажмуаси жойлашган Насрек ҳудудида қулаб тушган.
Ҳодиса жойида мутахассислар иш олиб боришмоқда ва ҳалокатнинг сабабларини аниқлашмоқда.
Аввалроқ Непалда бортида 72 киши бўлган самолёт ҳалокатга учрагани хабар қилинган эди.