ТОШКЕНТ, 15 янв — Sputnik. Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов ва Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров полковник унвони билан тақдирланди. Ўзбекистон мудофаа вазири тегишли буйруқларни имзолаган.
Турдимовга ҳарбий унвонни Марказий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони генерал-майор Айбек Саидов, Бозоровга эса Шарқий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони, полковник Лутфулла Бузруков тантанали равишда топширган.
Эркинжон Турдимов
© Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги
Топшириш маросими вилоятларда Ватан ҳимоячилари кунига бағишлаб ўтказилган тадбирда бўлиб ўтган.
Хайрулло Бозоров
© Фарғона вилояти ҳокимлиги
Бозоров давлат мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш йўлида фаол иштироки учун I даражали "Намунали хизмати учун" кўкрак нишони билан ҳам тақдирланган.