ТОШКЕНТ, 15 янв — Sputnik. Бухоро вилояти Қоровулбозор тумани даштларида ҳаво ҳарорати -32 даражагача пасайди. Бу ҳақда Бухоро вилоят Экология бошқармаси хабар берди.
Ҳавонинг бундай пасайиши ҳудудда булдуруқ ҳодисасини юзага келтирди. Бу эса табиатнинг ажойиб кўринишини акс эттирган.
Табиатнинг бу ҳодисаси булдуруқ (изморос) дейилади. У қалин туман сабаб кўринувчанликнинг 50 метргача чекланганида ҳамда ҳароратнинг 0 даражадан паст бўлганида рўй беради.
Намликка ўта тўйинган ҳаво таркибидаги сув кристаллашиб дарахт шохлари, симликлар ва симёғочларга ёпишиб қолади. Яъни қиров атрофни қор каби қоплаб олади.