Туркманистон ўзининг биринчи ер ости газ омборини қуради

Газ омборини қуришга халқаро консалтинг компанияларини жалб этилади - тафсилотлар.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 14 янв — Sputnik. Туркманистон мамлакатдаги биринчи ер ости газ омборини қуради. Бу ҳақда РИА Новости “Нейтраль Туркменистон” газетасига таяниб хабар берди.
Қайд этилишича, мамлакатда тижорат газ захираларини таъминлаш бўйича биринчи ёқилғи энергетика комплекси қурилиши ҳақида Туркманистон президенти иштирокидаги Ҳукумат йиғилишида маълум қилинган.
Газ омборини қуришга халқаро амалиётга мувофиқ, техник-иқтисодий асосларни тайёрлаш, лойиҳалаш, жиҳозлаш ва қурилиш ишлари учун халқаро консалтинг компанияларини жалб этилади.
“Президент Сердар Бердимуҳамедов маърузани тинглаб, газ ресурсларидан оқилона ва самарали фойдаланиш муҳимлиги ҳамда ишончли хорижий шериклар билан ҳамкорликни янада ошириш чораларини кўриш зарурлигини таъкидлади”, дея таъкидлайди “Нейтраль Туркманистон”.
Маълумот учун, Туркманистон табиий газ захиралари бўйича Россия, Эрон ва Қатар билан бир қаторда дунёнинг биринчи тўртта давлати қаторига киради.