СССР халқ артисти Инна Чурикова вафот этди - томошабинлар уни Марфуша роли орқали танийди

Инна Чурикова 80 ёшида вафот этди. Видолашув сешанба куни Ленком театрида бўлиб ўтади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 14 янв — Sputnik. СССР халқ артисти Инна Чурикова 80 ёшида вафот этди. Бу ҳақда РИА Новостига “Ленком” театри директори Марк Варшавер маълум қилди.

"Бу оғир жудолик бир соат олдин содир бўлди: таниқли актриса Инна Чурикова вафот этди", деди Марк Варшавер.

Актриса билан видолашув сешанба куни Ленком театрида бўлиб ўтади.
Маълумот учун, Инна Чурикова 1943 йил 5 октябрда Бошқирдистонда туғилган. У Станиславский драма театри қошидаги Ёшлар студиясига келди ва Щепкин номидаги Олий театр мактабининг талабаси бўлди.
Советский художественный фильм "Морозко", 1964 год
Чурикованинг кино карьераси талабалик йилларида бошланган. У 1960 йилда Василий Ординскийнинг "Борск устидаги булутлар" филмида рол ўйнаган. 1964 йилда актриса Михаил Роунинг "Аёз бобо" (Морозко)эртагида Марфуша ролини ижро этган.