Лавров ва Саидовнинг учрашуви тез орада бўлиши мумкин - Захарова

Россия ТИВ расмий вакили Лавровнинг янги тайинланган ўзбекистонлик ҳамкасби билан алоқалари ҳақида гапириб, уларнинг юзма-юз учрашуви қачон бўлиб ўтиши мумкинлигини тушунтирди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 14 янв — Sputnik. Сергей Лавров ва Бахтиёр Саидовнинг учрашуви “тоғлар ортида эмас”. Бу ҳақда Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова маълум қилди.
Ташқи ишлар идоралари раҳбарлари ўртасидаги мулоқотга келсак, у 31 декабрь куни Лавров ўз ҳамкасбига ушбу лавозимга тайинлангани муносабати билан табрик йўллаган.

“Ўйлайманки, уларнинг учрашуви тез орада бўлиши мумкин, олдинда қатор йирик давлатлараро тадбирлар турибди, Россия ва Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирликлари орқали соатларнинг синхронлаштирилиши ўз вақтида амалга оширилади”, деди у.

Эслатиб ўтамиз, президент Шавкат Мирзиёев декабрь ойи охирида ТИВга бунгача халқ таълими вазири лавозимида ишлаб келган Бахтиёр Саидовни вақтинчалик вазифани бажарувчи этиб тайинлади. ТИВнинг собиқ раҳбари Владимир Норов эса Марказий Осиё халқаро институти (МОХИ) директори бўлди.