Тошкентда 17 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Кеча Юнусобод тумани Янги шаҳар кўчасида бир қанча транспорт воситалари тўқнашуви оқибатида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 13 янв — Sputnik. Тошкентда 17 та машина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда пойтахт ЙҲХБ хабар берди.
Қайд этилишича, кеча соат 20:40 да Юнусобод тумани Янги шаҳар кўчасида бир қанча транспорт воситалари тўқнашуви оқибатида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Жами 17 та автомашина ўртасида тўқнашув содир бўлган.
Жумладан:
“Nexia-3” 2 та;
“Nexia-1” 2 та;
“Mercedes-Benz” 1 та;
“Best tune Т” 33 1 та;
“Damas 1” та;
“Matiz 5” та;
“Spark 2” та;
“Kia K5 1” та;
“Volkswagen” 1 та;
“Isuzu” юк машинаси 1 та.
“Йўл-транспорт ҳодисаси натижасида 1 нафар ҳайдовчи ва йўловчи тан жароҳати олган, ҳозирда шифокорлар назоратида”, дейилади хабарда.
Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.