ТОШКЕНТ, 13 янв — Sputnik. Нодирбек Абдусатторов ва Жавоҳир Синдаров дунёнинг энг кучли гроссмейстерлари қаторида дона суради. Бу ҳақда Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги маълум қилди.
Бугун Нидерландиянинг Вейк-ан-Зее шаҳрида шахмат бўйича 85-нуфузли “Tata Steel 2023” турнири бошланади.
Турнир Challenger ва Master 2 гуруҳга бўлинган. Биринчи гуруҳда 14 нафар шахматчи ўртасида ўзбекистонлик гроссмейстер Жавоҳир Синдаров иштирок этмоқда.
Иккинчи гуруҳда Магнус Карлсен, Аниш Гири, Фабиано Каруана, Уэсли Со ва бошқа кўплаб шахматчилардан GM Нодирбек Абдусатторов бор.
Турнир давра тизимида 14 турдан иборат бўлади. Туринир 29-январга қадар давом этади.
Турнир директори Йерун ван ден Бергнинг сўзларига кўра, у таркибдан жуда мамнун. Ташкилотчилар доим дунёнинг энг яхши шахматчилари ва келажакдаги иқтидорларнинг мукаммал комбинациясини излашади.
“Ўн олти ёшли Гукеш ёки ўн саккиз ёшли Абдусатторов каби ёш иқтидор соҳиблари ўрнатилган тартиб билан қандай курашишини интиқлик билан кутаман”, дейди турнир директори Йерун ван ден Берг.
Маълумот учун, мазкур турнирда ҳар йили дунёнинг тан олинган энг яхши ўйинчилари бир-бирлари билан, шунингдек, янги истеъдодлар билан рақобатлашишади.