Мудофаани бошқариш марказида Шавкат Мирзиёев раислигида йиғилиш бўлиб ўтди

Ўзбекистоннинг давлат суверенитети, сарҳадлари дахлсизлиги ва ҳудудий яхлитлигини таъминлаш – тарих ва келажак авлодлар олдидаги муқаддас бурчимиз - президент.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 13 янв - Sputnik. Мудофаани бошқариш миллий марказида Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёев раислигида Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишда соҳадаги долзарб масалалар ҳам муҳокама қилинди.
В Национальном центре управления обороной под председательством Шавката Мирзиёева состоялось расширенное заседание Совета безопасности.
Ҳозирги шиддатли геосиёсий қарама-қаршиликлар шароитида иқтисодий, ижтимоий, сиёсий, ахборот хавфсизлиги ва бошқа соҳаларда кескин муаммолар пайдо бўлмоқда. Мураккаб халқаро вазият, хавфсизликка нисбатан хавф-хатар ва таҳдидларнинг кучайиши Марказий Осиёда ҳам кузатилмоқда.
– Энг катта бойлигимиз бўлган тинч ҳаётни асраш, халқимиз фаровонлигини таъминлаш, келажак режаларимизни белгилашда ана шу ҳолатларнинг барчасини инобатга олишимиз зарур, – деди Шавкат Мирзиёев. – Биз ҳар қандай вазиятда ҳам Ўзбекистоннинг давлат суверенитети, унинг сарҳадлари дахлсизлиги ва ҳудудий яхлитлигини таъминлашимиз шарт. Бу – бизнинг тарих ва келажак авлодлар олдидаги муқаддас бурчимиз ва мажбуриятимиздир.
Шулардан келиб чиқиб, навбатдаги устувор вазифалар белгиланди.
Аввало, Қуролли Кучларни рақамлаштиришни жадаллаштириш, соҳадаги вазирлик ва идораларнинг барча ахборот ресурсларини ягона хавфсиз ахборот майдонига бирлаштириш зарурлиги таъкидланди. Мудофаани бошқариш миллий маркази бу тизимнинг ўзаги бўлади.
В Национальном центре управления обороной под председательством Шавката Мирзиёева состоялось расширенное заседание Совета безопасности.
Президент ҳарбий таълим дастурларини илғор тажриба асосида янгилаш, педагоглар малакасини ошириш, Ҳарбий инженерлар мактабини ташкил этиш бўйича кўрсатмалар берди.
Шунинг Олий Бош Қўмондон сафарбарлик соҳасидаги тайёргарлик ва ҳудудий мудофаасини ташкил этиш тизимини тубдан қайта кўриб чиқиш вазифасини қўйди.
Ҳарбий хизматчиларнинг ахлоқий-руҳий ва жанговар тайёргарлигини кучайтириш, ёшларда ватанпарварлик туйғусини юксалтириш бўйича тавсиялар берилди.
– Бизга бу кучни четдан излашнинг ҳожати йўқ. Шонли тарихимиз, бой илмий ва маданий меросимиз, баҳодир аждодларимизнинг ҳаёти ва фаолияти биз учун чинакам ибрат мактаби, – деди давлатимиз раҳбари.
Дунёда рўй бераётган гибрид характердаги қуролли тўқнашувлар таҳлили Қуролли Кучларимиз жанговар қобилиятини оширишни тақозо этмоқда. Шу боис миллий армияни замонавий техникалар билан таъминлаш, жумладан, ҳарбий авиация ва ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимини ривожлантириш долзарблиги таъкидланди.
Шунингдек, ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилиш масалаларига эътибор қаратилди. Улар учун ипотека асосида кўп қаватли уйлар қуриш, ҳарбий хизматчиларнинг пенсия таъминотини тартибга солиш, ҳарбий тиббиёт муассасалари шароитларини яхшилаш бўйича топшириқлар берилди.
Сўз якунида Шавкат Мирзиёев барча ҳарбийларни, бутун халқимизни Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 31 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни билан табриклади.
В Национальном центре управления обороной под председательством Шавката Мирзиёева состоялось расширенное заседание Совета безопасности.