"Бухоро – Тошкент" йўналишидаги поезд Малик бекатида тўхтатилди

Ноқулай об-ҳаво шароити туфайли “Бухоро – Тошкент” йўналишида ҳаракатланиб кетаётган поезд тўхтатилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 13 янв — Sputnik. Бугундан "Бухоро – Тошкент" йўналишидаги поезд "Малик" бекатида тўхтатилди. Бу ҳақда “Ўзтемирйўлйўловчи” хабар берди.
Қайд этилишича, "Бухоро – Тошкент" йўналишидаги 765-сонли “Афросиёб” юқори тезликда ҳаркатланувчи электропоездида аномал совуқ об-ҳаво сабабли носозлик юзага келган. Поезд "Малик" бекатида тўхтатилди.
Йўловчиларни манзилга хавфсиз етказиб келиш мақсадида заҳира “Афросиёб” электрпоезди жўнатилди.
Маълумот учун, мамлакатда совуқ об-ҳаво шароитида соҳа ходимлари томонидан темир йўл ҳаракати хавсизлигини таъминлаш мақсадида темир йўллар, стрелкали ўтказгичлар, электр тармоқлари, светафорлар, темир йўл ҳудудларини қўриқлаш пунктлари, қўриқланадиган темир йўл кесишмалари ҳолати кўздан кечирилмоқда.