ТОШКЕНТ, 13 янв — Sputnik. Маҳаллий йўналишлардаги айрим поездлар қатнови бекор қилинди. Бу ҳақда "Ўзтемирйўлйўловчи" хабар берди.
"Тошкент – Бухоро – Тошкент" йўналишидаги 766/765-сонли “Афросиёб” электропоездлари қатновлари 13,14,15 январь кунлари 3 та рейсга бекор қилинади.
Йўловчилар ўз манзилларига етиб олиш мақсадида қуйидаги муқобил йўловчи поездлардан фойдаланишлари мумкин:
12-сонли "Тошкент – Бухоро" "Шарқ";
56-сонли "Тошкент – Бухоро – Хива";
58-сонли "Тошкент – Бухоро – Шовот";
72-сонли "Тошкент – Бухоро – Олот";
125-сонли "Андижон – Тошкент – Бухоро – Хива".
Мазкур рейслар совуқ об-ҳаво туфайли, йўловчи поездлар ҳаракат ҳавфсизлигини таъминлаш ва йўловчиларни ўз манзилларига етказиш давомида ноқулайликлар келиб чиқишини олдини олиш мақсадида бекор қилинмоқда.
Харид қилинган чипталарни темир йўл чиптахоналарида, электрон тарзда харид қилинган чипталарни chipta.railway.uz сайтида қайтариш мумкин. Чипта 100% қийматда қайтарилади.