ТОШКЕНТ, 12 янв - Sputnik. Махсус операцияда иштирок этаётган кўнгилли аскарлардан бир нечаси Россиянинг Волгоград шаҳри номини унинг аввалгиси – Сталинградга ўзгартиришни ташаббуси билан чиқишди.
РИА Новости тарқатган видеолавҳала бир неча ҳарбий кийимли жангчилар бу ҳақида ўз фикрини билдирган. Ҳарбийлар айтишига кўра, шаҳарга Сталинград номини бериш россияликларга Улуғ Ватан уруши йиллари жангларида қурбон бўлганларнинг хотирасини шод этади ва бугунги ёшларга Сталинград жангида эришилган буюк ғалабани эслатиб туради.
Маълумот учун, бугунги Волгоград шаҳри 1925 – 1961 йилларда Сталинград номида бўлган. Улуғ Ватан уруши йилларда немис армияси Сталинградда ўзининг энг йирик мағлубиятига учраган. Совет қўшинлари шаҳар атрофида улкан ҳалқа ташкил қилишга муваффақ бўлишган. 1943 йилнинг 31 январь куни қуршовда қолган немис генерали Паулюс таслим бўлган. Сталинград жангида немислар ва уларнинг иттифоқчилари (Италия, Руминия) умумий йўқотишлари 1,5 млн. кишини ташкил қилган, 91 немис аскарлари асирга олинган.