ТОШКЕНТ, 12 янв — Sputnik. 12-16 январь кунлари Тошкент шаҳар ҳокимлиги аҳолига бепул ош тарқатади. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
“Aйни кунларда пойтахтда кузатилаётган совуқ об-ҳаво шароитида 12 дан 16 январга қадар Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан аҳолига тўйхоналарда бепул ош тарқатиш йўлга қўйилмоқда”, - дейилади хабарда.
Таъкидланишича, ушбу манзилларга егуликка муҳтож аҳоли қатлами, кам таъминланган оилалар, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси, Ободонлаштириш бошқармаси ҳамда Йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари ташриф буюришлари мумкин.
С 12 по 16 января хокимият Ташкента производит раздачу бесплатного плова в банкетных залах.